linkedin facebook linkedin facebook nod32

Ахборот-коммуникация технологиялари тест жавоблар

Muallif: Mengliyev Sh.

Qo`shilgan sana: 2014-12-30

Ахборот-коммуникация технологиялари тест жавоблари

1.Ўз-Р-П Комни янада ривожлантириш ва AKTни жорий этиш
тўгрисида"ги 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонининг қабул
қилинишидан мақсад нима?
Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, барча сохаларда замонавий АТларини, компьютер техникаси" ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш учун кабул килинган.
2.Ўз Р В\М= "Компьютерлаштиришни янада ривожлаитириш ва AKT ларини жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида"ги 2002 йил 30 июндаги 200-сонли қарори қабул қилинишидан мақсад нима?
Уз Р П нинг "Комни янада ривожлантириш ва АКТ ларини жорий этиш тўгрисида"ги 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонини бажариш юзасидан ва АКТлари соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишга доир чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
3.Ўз Р "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўгрисида"ги 2002 йил 12 декабрдаги 439-11-сон Қонуни бўйича асосий вазифалар нималардан иборат?
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, фойдаланиш ва сақлаш хуқуқлари рўебга чиқарилишини, шунингдек шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
4.Ўз Р "Ахборотлаштириш тўгрисида"ги 2003 йил 11 декабрдаги 560-П-сон Қонунининг мақсади нимадан иборат?
Ушбу Қонуннинг асосий мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
5.Ўз Р "Электрон рақамли имзо тўгрисида"ги 2003 йил11 декабрдаги 562-Н-сон Қонунинингмақсади нимадан иборат?
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
6.Ўз Р "Электрон хужжат айланиши тўгрисида"ги 2004 йил 29 апрелдаги 611 -Н-сон Қонунининг мақсади нимадан иборат?
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
7.Ўз Р "Электрон тижорат тўгрисида"ги 2004 йил 29 апрелдаги 613 -П-сон Қонуннингмақсади нимадан иборат?
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон тижорат сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
8.Уз Р П нинг 2005 йил 8 июлдаги "АКТларини янада ривожлантиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПК-117-сонли карорининг кабул килинишидан максад нима?
Уз Р Пнинг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва АКТларини жорий этиш тугрисида"ги 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш, 2005-2010 йилларда иктисодиёт ва жамият хаётининг барча сохаларида замонавий АТларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини янада ривожлантириш максадида кабул килинган.
9.Уз Р Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 30 сентябрдаги 636-ф-сонли фармойишининг кабул килинишидан макрад нима?
"Давлат бошкаруви ва хужалик бирлашмалари, жойлардаги махаллий давлат хокимияти органларида АКТларидан фойдаланиш буйича рахбар ва мутахассисларнинг билим ва малакаларини ошириш хамда уларни даврий равишда атестациядан утказиш тизимини жорий зтиш максадида кабул килинган.
10.Уз Р Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 4 майдаги 126-сонли карорининг кабул килинишидан максад нима?
Хужжатларни куриб чикиш, ижро этиш ва саклаш юзасидан назоратни кучайтириш, ахборотларнинг когоз ва электрон манбалардаги окимини макбуллаштириш, хужжатларни киритиш, тахлил килиш ва саклаш учун ягона ахборот макомини яратиш, ахборот айрибошлашнинг химояланганлигини таъминлаш, когозни тежаш ва ундан окилона фойдаланиш, шунингдек Уз Р ВМсининг Ижро зтувчи аппарата билан давлат ва хужалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органлари уртасида узаро хамкорлик самарадорлигини ошириш максадида кабул килинган.
11.Уз Р Пнинг 2011 йил 8 июлдаги 1572 (ДСП)-сокли карорининг кабул килинишидан макрад нима?
Уз Рнинг "Давлат сирлари тугрисида"ги хамда "Ахборотлаштириш тугрисида"ги конунига мувофик хамда миллий ахборот ресурслари буйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ахборот хавфсизлиги буйича тахдидларнинг олдини олиш, давлат ва хужалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органларининг ахборот тизимларини химоя килишнинг янги усул ва услубларини жорий этиш максадида кабул килинган.
12.Уз Р ВМ сининг 2011 йил 27 октябрдаги 289 -сонли карорининг кабул килинишидан максад нима?
Давлат ва хужалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органларида компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш максадида кабул килинган.
13.Ўз Р ВМсининг 2011 йи.1 7 ноябрдаги
296 -сонли қарорикииг қабул қшшнишидан ма
ксад нима?
Ўз Р Пнинг 2011 йил 8 июлдаги "Миллий ахборот ресурсларини мухофаза килишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида"ги карорининг ижросини таъминлаш мақсадида кабул қилинган.
14.Автоматлаштирилган ахборот технологияси деганда нимани тушунасиз? Автоматлаштирилган ахборот технологияси- бу маълумотларни узатиш, тўплаш, саклаш ва қайта ишлаш учун ҳисоблаш техникаси ва алоқа тизимлари усуллари ва воситалари қўлланиладиган ахборот технологиясидир.
15.Автоматлаштирилган тизим деганда нимани тушунасиз? Автоматлаштирилган тизим - бу инсон фаолияти жараёнини автоматлаштиришга қаратилган дастурий ва аппаратли воситалар тизими. Автоматик тизимдан фарқли ўлароқ. Автоматлаштирилган тизим хар доим инсон иштирокида фаолият кўрсатади ва инсон унинг асосий бўгинидир.
16.Автоматлаштирилган тизимда ахборотга ишлов бериш деганда нимани тушунасиз?
Автоматлаштирилган тизимда ахборотга ишлов бериш - бу автоматлаштирилган тизим воситаларидан фойдаланиб ахборот устида бажариладиган амаллар (йигиш, жамгариш, сақлаш, ўзгартириш, инъикос этиш, чикариш ва шу кабилар) мажмуасидир.
17.Аккаунт деганда нимани тушунасиз?
Аккаунтнинг сўзма-сўз таржимаси -бу оламдаги бутун борлик, ундаги рўй берадиган ходисалар ва жараёнлар хақидаги хабар ва маълумотлардир.
18.Антивирус дастури деганда нимани тушунасиз?
Анитвирус дастур- компьютер вируси тушган объектларни излаш, аннклаш, профилактика қилиш ва даволаш учун мўлжаллангап дастур.
19.Аппарат таъминоти деганда нимани тушунасиз?
Аппарат таъминоти - бу ҳисоблаш тизими таркибига кирувчи унинг фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган жами аппарат воситаларидир.
20.Ахборот деганда нимани тушунасиз?
Ахборот -бу оламдаги бутун борлиқ, ундаги рўй берадиган ходисалар ва жараёнлар қақидаги хабар ва маълумотлардир.
21.Ахборот тизими деганда нимани тушунасиз?
Ахборот тизими - деб белгиланган мақсадга эришиш учун ахборотни саклаш, излаш, ажратиш, уни қайта ишлаш принциплари, усулларн ва воситаларининг ўзаро боғланган мажмуига айтилади.
22.Ахборот хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз?
Ахборот соҳасида амалга ошириладиган ахборот хавфсизлиги субъектларининг хукук ва эркинликлари, ахборот ресурслари, ахборот инфратузилмаси
23АКТлари деганда нимани тушунасиз?
-Хусусий, умумий ва ишлаб чикариш коммуникациясида ахборотлар тайёрлаш, қайта ишлаш ва элтиб бериш билан боглик бўлган объектлар, ҳаракатлар ва қоидалар, шунингдек барча технологиялар хамда санаб ўтилган жараёнларни бирлашган равишда таъминловчи соҳалар мажмуаси.
24.Ахборот згаси ким?
Ахборот эгаси бу:
-Қонун ва (ёки) ахборот эгаси томонидан белгиланган ҳукуклар доирасида ахборотга эга бўлган ва ундан фойдаланаетган хамда фойдаланиш ваколатларини амалга ошираётган субъект;
25.Ахборат ресурсларииинг эгаси ким?
Ахборот ресурсларининг эгаси -бу қонун билан ёки ахборот ресурсларининг мулкдори томонидан белгиланган хуқуклар доирасида ахборот ресурсларига эгалик қилувчи, улардаи фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс.
26.Ахборот технологияси сўзи нимани англатади?
-Ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни таркатиш учун
фойдаланиладиган жами услублар қурилмалар ва ишлаб чиқариш жараёнлари
ва хаказолар.
27.Байт деганда нимани тушунасиз?
Байт - саккиз битга тенг бўлган ахборот миқдорининг асосий ўлчов бирлиги. Кенг ишлатиладиган қисқартиришлар:
Килобайт (кб)=1024 байт \Мегабайт ( Мб)= 1024 килобайт \Гегабайт (Гб)=1024 мегабайт
28.Баннер деганда нимани тушунасиз?
Баннер (инглизча Flag-байроқ, чўзилган)- веб саҳифадаги реклама характеридаги тасвир ёки матн блоки. У реклама берувчининг веб-сайтида ёки махсулот ёхуд хизмат тури атрофлича баён қилинган сахифадарда гиперишоратдан иборат.
29.Бит деганда нимани тушунасиз?
Бит - ахборот тизимларида ахборотни ифодалашнинг энг кичик бирлиги. Ахборот миқдорининг энг кичик ўлчов бирлиги хисобланади.
30.Бош сахифа деганда нимани тушунасиз?
-Асосий сахифа. Инглиз тилидан тўгри таржима қилинганлигидан қатъий назар, бу муайяан инсоннинг уй (шахсий) сахифаси эмас, балки веб-сайтнинг бошлангич сахифасидир.
31.Брандмауэр нима?
Брандмауэр - бу ташқаридан компьютерга ёки компьютерлар гурухидан эркин фойдаланишни назорат килувчи ва ҳужумларни бартараф киладигаи дастур ва шпарат таъминотининг бирикмасидир. "Тармоқлараро тўсиқ" ёки "йгеигаН" атамаларининг синоними (немис тилидан "оловли девор" деб таржима килинади).
32.Билимлар базаси нима?
Ҳақиқий воқеликни тўла билиш, ахборотлар билан чиқиш, қайта ишланган лхборотларни саклаш ва улардан фойдаланиш имконига эга бўлган тизимларга билимлар базаси дейилади.
33.Bluetooth нима?
Вluetooth кичик фаолият доирасига эга бўлган (частоталар оралиги 2,4 ОСз) симсиз алоқа технологияси.
34.Веб браузерлар сўзи нимани англатади?
Веб браузерлар-Интернет ресурслари ва маълумотларидан фойдаланишни таъминловчи дастурлар.
35.Веб-саит сўзи нймани англатади?
-Инглизча "SITE" (таржимаси "жой") сўзининг ўзбекча талаффузи. Умумжаҳон ўргимчак тўгри маълум ахборот топиш мумкин бўлган ва ноёб УРЛ билан белгиланган виртуал жой. Веб-сайт- бирор-бир соҳага, фаолиятга, воқеа ва ходисага бағишланган маълумотларни ўзида жамлган Интернет сахифалар мажмуидир.
36.Веб-сервер сўзи нимани англатади?
Сервер дастури бажарилаётган компьютер. Интернет ёки Интранетга уланган умумфойдаланишдаги ахборот севери..
37.Веб-ҳужжат сўзи нимани англатади?
Одатда, махсус мурожаат, НТхуХ тилидаги хужжат. Веб-хужжат умумжаҳон тармоғи асосини ташкил қилади. Веб-хужжат " веб-саҳифалар" ҳамда "веб-сайт" тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ.
38.Верификация нима?
Верификация- бу ҳаракат, жараён ёки маҳсулотни уларга тегишли талаблар ёки таснифлар билан таққослашдир.
39.Видео анжуман деганда нимани тушуиасиз?
Видео анжуман - бу тасвирни Интернет мухитида трансляция қилиш орқали фойдаланувчиларнинг узокдаги гуруҳлари орасидаги кенгаш ва мунозаралар ўтказиш методологияси.
40.Гиперматн сўзи нимани англатади?LAN
-Матнни компьютерда ифодалаш шакли. Унда ажратилган тушунчалар,
объектлар ва бўлимлар орасидаги маъноли богланишлар автоматик тарзда
кўллаб-қувватланадиган.-Диплейнинг экранига гиперматнни чиқарадиган ва маъноли алокалар бўйича ўтишларни амалга оширадиган ахборот дастури.
41.Глобаллашув сўзи нимани англатади?
-Ахборот технологиялари, маҳсулотлари ва тизимларини бутун дунёга таркалиш жараёни. У иктисодий ва маданий жиҳатлардан қараганда уйгунлашувга олиб келади.
42.Глобал тармоқ сузи нимани англатади?
Бир неча мамлакатларда жойлашган ва территориал тармоқларни бирлаштирио яратилган тармок. У кўп сонли фойдаланувчиларга тармок хизматлариии ва ресурсларини такдим қилиш мақсадида яратилади. Ўзининг катта ўлчамлари туфайли хар бир глобал тармоқ ўз фойдаланувчиларига минглаб маълумотлар базаларини, қитъалараро электрон почтани, амалда ихтиёрий мутахассислик бўйича таълим олишни такдим этади.
43.Дастурий таъминот деганда нимани тушунасиз?
Дастурий таъминот-ахборотга ишлов бериш тизимининг барча ёки баъзи дастурлари, тартиблари, қоидалари ва уларгатегишли ҳужжатлар.
44.Домен номи деганда нимани тушунасиз?
Домен (инглизча Domain -худуд) -Интернетаинг тизим бирлиги. Домен номлар тизимига биноан компьютер богламасига берилган ноёб белгили ном. Интернет тармогида бу доимий IP-манзилга эга бўлган қурилма номидир.
45.Download нима?
Download- юклаб олиш. Маълумотларнинг (одатда файлнинг) бошқа компьютердан (масалан Интернет сервердан) компьютерга юклаб олиш.
46.Dial-Up нима?
Dial up-бу Интернетга уланишнинг энг кадимий ва кўп кўлланиладиган турларидан бири, яъни телефон тармоги оркали уланишдир.
47.Жараён сўзи нимани англатади?.
Жараен - деганда олдинга қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ҳаракатларнинг муайян йигиндиси тушунилади.
48.Замонаеий ахборот технологиялари деганда нимани тушунасиз? Замонавий ахборот технологиялари шахсий компьютерлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлашникг услублари, хамда техник ва дастурий воситаларининг жамланмасидир.
49.ID- нима?
ID (IDentifer) -идентификатор, такрорланмайдиган ном.
50. IР манзил сўзи нимани англатади?
ГР манзил -нуқталар билан ажратилган тўртта сондан иборат ноеб интернет манзил. Ҳар бир сон 0 дан 255 гача бўлган сонлар оралигида бўлиши мумкин. Масалан, 52.250.175. 125
51.Интеллект сўзи нимани англатади?.
Интеллект - бу инсоннинг тафаккур юритиш қобилиятидир. "Интеллект" сўзи лотинча "Intellectus" сўзидан келиб чиқкан бўлиб, у билиш (аниқлаш), тушуниш ёки фахмлаш (акл) маъносини беради.
52.Интернет деганда нимани тушунасиз?
-Бутун жаҳон глобал тармоги. У давлат, таълим, тижорат, ҳарбий ва корпоратив
тармоқларни бирлаштириб, IР (Internetwork Protocol) маълумотларни узатиш баённомасига асосланган.-Оммавий еки хусусий равишда юқори даражали коммуникация хизматларинитаъминловчи глобал ахборот тизими;
-Ер шарини камраб олган ўзаро боғлиқ компьютер тармоклари тўплами.
53.Интернет дўкон дeганда нимаии тушунасиз?
Интернет дўкон-Интернетда жойлашган дўкон пештахтасидир. Бундай дўконда Интернет орқали уйда туриб ҳам бемалол маҳсулот сотиб олиш мумкин.
54. Интсрнет манзил (URL ) деганда нима тушунасиз?
Интсрнет манзил (URL)- 6у Ингернет тармоғида жойлашган ахборот ресурсларининг мурожаат манзиллари.
55.Интернет провайдер дсганда нимани тушунасиз?
Интсрнет провайдер - бу Интернет тармоги хизматларидан фойдаланишни таъминлаб берувчи юридик шахс.
56.Интернет хизматлари нималардан иборат?
электрон почта, файлларни қабул қилиш ва узатиш, веб-хужжатларни ўқиш, воқеа вақтдаги мулокот (чат), терминал орқали эркин фойдаланиш, тармоқда хужжатларни саклаш ва ишлаш ва хаказолар;
57.Интернет тармогининг ахборот ресурси деганда нимани тушунасиз?
-Тузилмалаштирилган ахборот йигмаси. Ундан Интернет тармоғи воситалари томонидан очиқ эркин фойдаланиш маромида такдим қилинадиган ноёб манзилга эга.
58.Интранет сўзи нимани англатади?
-Интернет стандартлари, технологиялари ва дастурли таъминотдан фойдаланувчи ташкилот еки корхонанинг маҳаллий ҳисоблаш тармоги. Одатда интранет Интернет билан брандмауэр оркали богланган бўлиб, у тармокдан рухсатсиз эркин фойдаланишдан муҳофаза қилади.
59.Корпоратив тармоқ нима?
-Катта ташкилотнинг махалли" тармоги. Корпоратив тармок, корхона тармоги деб ҳам аталади, корхонада бажарилаётган барча ишларни автоматлаштириш учун мўлжалланган: янги махсулотларни лойиҳалашдан тортиб, уларни реклама қилиш ва сотишгача.
60.Клавиатура нима?
Клавиатура - бу компьютер ва компьютер хотирасига маълумотларни киритиш курилмаси.
61.Конвертор нима?
Конвертор - бу маълумотларни бир машина кодидан бошқасига ёки бир форматдан бошқасига қайта кодлаш учун мўлжалланган дастурий восита.
62.Логин нима?
Логин-бу Интернетга кириш учун фойдаланувчининг кайт номи.
63.Локал тармоқ орқали уланиш нима?
Локал тармоқ орқали уланиш - бу ажратилган каналдан фақат бир компьютер, балки локал тармокка бирлаштирувчи бир неча компьютерда фойдаланиш мумкинлиги.
64.Маълумотлар базаси (МБ) нима?
-Электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида қидириб топилиши ва қайта ишланиши мумкин бўлган тарзда тартибга солинган маълумотлар тўплами (масалан, мақолалар, ҳисоб-китоб);
65.Маълумотлар банки нима?
-Маълумотлар мажмуи.Маълумотларни марказлашган холда саклаш ва жамоа бўлиб фойдаланишнинг автоматлаштирилган тизими.
66.Маҳаллий тармоқ нима?
-Компьютер тармоғи. У маълумотлар аламашуви ва қимматбаҳо мосламаларини (принтер, сканер, плоттерлар ва ҳаказо) бирга ишлатиш мақсадида битта хона, бино ёки чекланган ҳудуд ичида бир-бири билан богланган бир неча компьютердан иборат.
67.Махфийлик (конфеденциаллик) нима?
Махфийлик (конфеденциаллик) -бу маълумотларга яширин равишда рухсатсиз киришдан ҳимояланишдир.
68.Мессенджер нима?
Мессенджер (инглизча Мassage-хабар)- у фойдаланувчилар кичик матн кўринишидаги хабар ё'ки ўзаро файл алмашишлари мумкин бўлган махсус дастурдир.
69.Монитор нима?
Монитор-бу компьютер хотирасидаги ахборотларни инсонга тушунарли кўринишда тасвирловчи қурилма. Мониторлар рангли, оқ-кора ва суюқ-кристалли турларга эга. Ўлчами телевизорларга ўхшаш: 14, 15, 17, 19, 21 дюйм вахоказо. 15 дюймли мониторлар кенгрок таркалган. 17-21 дюймли мониторлар одатда графика билан шугулланувчилар учун кулайдир.
70.Мумкинлик (доступность) нима?
Мумкинлик (доступность) -бу талаб қилинган маълумотларни керакли вақтда олишга рухсат олиш имкониятидир.
71.НТМL нима?
НТМL(инглизча Нуреr Техt Marcup Language) - гиперматнни маркетлаш тури
72.НТТР нима?
НТТР(инглизча Нурег Техl Transfer Prptocol) - гиперматнни узатиш протоколи. Дастлаб, НТТР факатгина НТМЬ ҳужжатларни узатиш учун қўлланилган бўлса, бутун унинг ёрдамида исталган маълумотларни узатиш мумкин.
73.Онлайн нима?
-ON Line (от). Сизнинг компьютерингиз хост-тизим билан уланган маром, ҳамда компьютерингиз ҒТР-сервер, -сервер, ВВС ва бошқа умумий фойдаланиш мумкин бўлган тизим билан уланганда бевосита хизматни тақдим қилиш, ўзгача қилиб айтганда, фойдаланувчи билан бевосита ўзаро алоқада ишлаш мароми.
74.Оффлайн нима?
-Фойдаланувчининг компьютери боглама компьютери билан уланмаган ҳолат; -Телефон линияси билан уланмаган, аммо бу тизим билан ишлаш учун фаоллаштирилиши мумкин бўлган ихтиёрий курилма.
75.Принтер нима?
Принтер - бу маълумотларни қоғозга чиқарувчи курилма.
76.Процессор нима?
Kompyuterning buyruqlarni tahlil qiluvchi va bajaruvchi funksional qurilmasi.
77.Сайт нима?

Inglizcha “site” (tarjimasi “joy”) so`zining o`zbekcha talaffuzi.
78.Сичқонча нима?
Сичқонча - маълумотни компьютерга киритишни тезлаштирувчи ва компьютер билан фойдаланувчи мулоқатини енгиллаштирувчи қурилма
79.Сканер нима?
Сканер - қогоздаги матнли ёки тасвирли маълумотни компьютерга. киритувчи қурилма.
80.Сервер нима?
-Тармокда жойлашган файллар ва бошқ ресурслардан эркин фойдаланишни такдим этувчи тармокдаги компьютер. Интернетда сервер деганда, веб-сахифалар жойлашган ва веб-браузерлари сўровларига жавоб берувчи компьютерга тушунилади;
81.Сунъий интеллект нима?
Сунъий интеллект -бу инсон интелектининг баъзи вазифаларини ўзида мужассамлаштирган автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар хусусиятидир. "Сунъий интелект" тушунчаси дастлаб АҚШда пайдо бўлган ва кейинчалик бошқа давлатларда ҳам кўлланила бошланган.
82.Смайл нима?
Смайл (инглизча Smile-табассум) бу турли эмоция ва сезгиларни акс эттирувчи, харф, рақам ва белгилардан ташкил топган нишон хисобланади.
83.Спам нима?
Спам - бу электрон почта орқали берухсат оммавий равишда жўнатилган, кўпинча реклама характеридаги хабарлар.
84.СD-RОМ нима?
СD-RОМ - катта хажмдаги маълумотларни сакловчи магнит юзали мослама.
85.DVD-RОМнима?
- катта хажмдаги маълумотларни сонли форматда сақловчи магнит юзали мослама.
86.СD –RW нима?
CD RW- маълумотларни компакт дискларга ёзувчи ва ўқувчк qсурилма.
87.DVD RW нима?
-DvD – RW маълумотларни сонли форматда компакт дискларга ёзувчи ва ўқувчи курилма.
88.Портал нима?
-Турли хил ресурс ва хизматлардан тизимли тарзда кўп погонали бирлашма сифатида ташкил қилинган сайт.
89.Телекоммуникация сўзи нимани англатади?
-Ахборот-коммуникация технологиялари асосида маълумотларни масофадан
узатиш жараёни; -Предмети ахборот узатиш услублари ва воситалари бўлган фаолият соҳаси.
90.Технология сўзи нимани англатади?.
Технология сўзи- юнонча санъат, маҳорат, ўқув маъноларини англатиб, у жараён маъносини англатади.
91.Тизим (система) деганда нимани тушунасиз?
Тизим (система) деганда, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида хам яхлит, хам ўзаро богланган тарзда фаолият кўрсатадиган бир неча турдаги элементлар мажмуи тушунилади.
92.URL манзил нима?
URL манзил (инглизча (.(Universal Resourse Locator) жойнинг универсал кўрсаткичи.
93.Wi-Fi (vay fay) нима?
Wi – Fi - қулайлик, тезлик ва арзонлик жихатидан Интернетга уланишнинг энг мақбул ечимларидан биридир. Унда тезлик 5 дан 100 МЬ1(/секундга етади.
94.WI-MАХ нима?
Мах-кенг кўламдаги курилмалар (ишчи станциялари ва ихчам компьютерлардан тортиб мобил телефонларгача) учун катта масофаларда универсал симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқарилган телекоммуникация технологияси.
95.WWW нима?
WWW(World Wide Web)- бутун дунё ургимчак тўри ҳисобланиб, Интернет ресурсларини ташкил этиш ва ундан фойдаланишни таъминлаб беради.
96.Хавф нима?
Хавф -бу маълум маънода ахборот хавфсизлиги бузилишининг потенциал имконияти. Хавфни амалга оширишга каратилган ҳар қандай ҳаракатга ҳужум ("атака") дейилади.
97.Хостинг нама?
Хостинг (инглизча – web Hosting ) - бу бегона веб-сайтдан ўз веб-серверига ёки ",бегона веб-сервердан ўз ҳудудига жойлаштириб олиш хизматидир.
98.Электрон почта нима?
Электрон почта ( инглизча (Е-mail ) глобал компьютер тармоғи оркали электрон хабарларни (хатларни) юбориш ва қабул қилиш технологияси.
99.Электрон рақамли имзо нима?
-Электрон ҳужжатдяги мазкур злектрон ҳужжат ахборотини эвектрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил килннг.ш ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрои хужжаггдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамлм имзо епиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини бераднган имзо.
100.Электрон хужжат нима ?
-Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдикланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборот.
101.Электрон ҳужжат айланиши деганда нимани тушунасиз?
-Электрон ҳужжат айланиши электрон ҳужжатларни ахборот тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнлари йигиндисидан иборат.
102.Электрон ҳужжатнинг реквизитлари нимадан иборат?
Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитлари қўйидагилардан иборат:
-электрон рақамли имзо;
-электрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки электрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; -электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили;
-ҳужжат яратилган сана; -қонун ҳужжатларида ёки электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг келишуви билан электрон ҳужжатнинг бошка рек Бизитязри қам белгилаккши мумкин.
103.Электрон ҳужжат юридик қучга эга бўлиши мумкинми?
Электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга ҳисобланади.
104.Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити нима?
Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити- электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда рақамли имзони яратиш учун мўлж&тланган белгилар кетма-кстлигидир.
105.Электронрақамли имзонинг очиқ калити нима?
Электрон рақамли имзонинг очиқ калити- электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақикийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлигидир.
106.Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш нима?
Электрон ракамли имзонинг ҳакиқийлигини тасдиқлаш - электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон хужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижадир.
107.Электрон тижорат нима?
Ахборот тизимларидан фойдаланган холда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларии бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолкяти электрон тижоратдир.
10лсктрон бизнес нима?
Здектрон бизнес-бу асосий бизнес жараёнларини Интернет технологиялари ёрдамида ўзлаштиришдир. Электрон бизнес кўйидагиларни ўз ичига олади-сотувлар, маркстинг, молнявий тахлил, тўловлар, ходимларни излаш' фойдаланувчиларни кўллаш ва хамкорлик муносабатларини қўллаш.
109.Ягона ахборот макони сўзи нимани англатади?
-Маълумотлар базалари ва банклари, уларни олиб бориш ва ишлатиш технологиялари, ахборот-коммуникацион тизимлар ва тармоқлар мажм>'и. У ягона тамойиллар ва умумий қоидалар асосида ишлаб, ташкилотлар ва фукаролар учун ахборот аламшинувини таъминлаш ҳамда уларни ахборотга эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
110.Яхлитлик (целостность) нима?
Яхлитлик (целостность) -бу маълумотларнинг актуаллиги ва қарама-карши бўлмаслиги, уларни рухсатсиз ўзгартирилиши ва бузилишидан ҳимоялашдир.

7542 marta o`qildi.

Foydalanuvchi ismi: Ikrom Boymirzayev
Qo`shilgan sana: 2015-02-16

Ishlarizga rivoj domla men shogirdingizman

Foydalanuvchi ismi: Ikrom Boymirzayev
Qo`shilgan sana: 2015-02-16

Ishlarizga rivoj domla men shogirdingizman

Foydalanuvchi ismi: Sindor Djumayev
Qo`shilgan sana: 2015-05-25

INFORMATIKA FANIDAN TEST SAVOLLaridan saytdan olsa bo`ladimi javob: Belgilab olib word ga tashlasa bo`ladi

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish

testing

+998915878681

Siz o`z maxsulotingizni 3D reklama ko`rinishda bo`lishini xohlaysizmi? Unda xamkorlik qilamiz.

3D Reklama


Рейтинг@Mail.ru
Рейтинг@Mail.ru

Besucherzahler
счетчик посещений