linkedin facebook linkedin facebook nod32

2016 йил 20-21 декбрда Алгебра, амалий математика, ахборот технологиялари ва таълим республика илмий - амалий конференция

Muallif: Mengliyev Sh.

Qo`shilgan sana: 2016-12-05

2016 йил 20-21 декбрда Алгебра, амалий математика, ахборот технологиялари ва таълим республика илмий - амалий конференция

Наманган давлат университетида 2016 йил 20-21 декбрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус Вазирлиги миқёсида“Алгебра, амалий математика, ахборот технологиялари ва таълим” мавзуcидаги республика илмий - амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция, мамлакатимизда фаннинг танланган йўналишлари бўйича илмий техник дастурларни амалга ошириш, эришилган энг сўнгги натижалар ҳақида маълумотлар бериш ҳамда ёшларни соҳанинг етук олимлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, хусусан, соҳадаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш ва қўлланиш соҳаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиш, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича йўналишларни белгилаш, шунингдек, ўқитишнинг ахборот технологиялари билан боғлиқ самарали усулларини яратиш борасида муҳим аҳамиятга эгадир.
Конференцияда республикамизнинг ОЎЮ профессор ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторант, магистр ва иқтидорли талабалари қатнашишлари мумкин.
“Алгебра, амалий математика, ахборот технологиялари ва таълим” номли республика илмий - амалий конференциясининг ташкилий қўмитаси Сизни ушбу анжуманга таклиф этади.

Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради:

1. Алгебра ва анализ;

2. Математик моделлаштириш;

3. Ахборот технологиялари ва таълим;

4. Ўзбекистондаги математик мактаблар;

5. Дифференциал тенгламалар ва динамик системалар;

6. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика.

Тақдим этилаётган маколаларни расмийлаштириш тартиби:
Конференцияга тақдим этилаётган мақолалар матни ўзбек ёки рус тилларида, ҳажми тўла 4 ёки 5 саҳифа ҳажмда ёзилади. Матн Microsoft Word дастурида (Times New Roman) 14 шрифтда, 1,5 интервалда ва пухта таҳрир қилинган ҳолда ташкилий қўмитага юборилади. Матн стандарт бичимдаги А4 форматда, юқоридан 2,5 см, пастдан 2,0 см, чап томондан 3,0 см ва ўнг томондан 1,0 см ҳошия қолдирилиб ёзилади.
Конференция материаллари илмий тўплам шаклида муаллифлар ҳисобидан чоп этилади. Шунинг учун тақдим этилган мақола учун 25000 сўм миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди. Тўлов учун банк реквизитлари қуйида келтирилган. Тўлов мақсадига анжуман номи ва муаллифнинг исми шарифи келтирилиши зарур.
Конференцияда иштирок этиш учун мақолани юқоридаги талабларга мувофиқ тайёрлаб, файлни ўз исми-шарифлари ва секция номерини кўрсатиб номлашлари ҳамда 2016 йилни 11 декабрга қадар: namdu_at_2016@umail.uz, ёки namduat2016@gmail.com электрон манзилларига юборишлари лозим бўлади.

Муаллиф(лар) ҳамда мақола номини катта харфларда, пастки қаторда муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва иш жойи кўрсатилиши ҳамда математик формулалар Math Equation 5.0 ёки Latexда ёзилишига алоҳида эътибор бериш керак. Мақола сўнггида қуйидаги намунавий жадвал тўлдирилиб, мақола билан бирга жўнатилиши лозим.

Фамилияси,исми, отасининг исми

Бадалов Махмуджон Ибрагимович

Илмий даражаси, илмий унвони

Физика-математика фанлари доктори, профессор

Ташкилотининг номи, Лавозими

Наманган Давлат университети профессори

Вилояти, Телефон (уяли телефон)

Наманган, +998913676582

E-mail

badalov911@mail.ru

Мавзу номи

Об одном математическом модели

Шўъба номи

2.Математик моделлаштириш

Банк реквизитлари:Ўз.Р Молия Вазирлиги ғазначилиги

Х/р 23402000300100001010, ИНН201122919,МФО 00014
ҲККМ МБ Бош бошқармаси Тошкент шаҳри
Наманган давлат университети
ШХР 400110860144017950100079002, ИНН 200056573

Мурожаат учун: Ҳар куни 15-00 дан17-00гача
Наманган шахри, Уйчи кучаси, 316-уй,
Физика-математика факультети,
М.Дадаханов. (95) 301-97-50, Ж.Исроилов (97) 217-18-68:

e-mail: namdu_at_2016@umail.uz, namduat2016@gmail.com

149 marta o`qildi.

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish

testing

+998915878681

Siz o`z maxsulotingizni 3D reklama ko`rinishda bo`lishini xohlaysizmi? Unda xamkorlik qilamiz.

3D Reklama

testing

masalalar.zn.uz/

Turli xil mavzuda, internet mavzular, faqat masalalar.zn.uz saytda.


Рейтинг@Mail.ru
Рейтинг@Mail.ru

Besucherzahler
счетчик посещений